

Бу ҳақда “The Athletic” журналисти Дэвид Орнштейн хабар берди.
“Кўклар” 25 ёшли аргентиналик футболчи бўйича таклифларни жума куни, 14 август куни Тошкент вақти билан 22:00 гача кўриб чиқади. Лондонликлар ярим ҳимоячини 120 млн фунт эвазига сотишга тайёр.
Таъкидланишича, Фернандесни сафига қўшиб олишга “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда ва улар ҳам ушбу муддат ҳақида огоҳлантирилган.



