

Янги келишув 5 йилга — 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, деб хабар бермоқда клуб матбуот хизмати.
24 ёшли футболчи “шаҳарликлар” томонидан 2023 йилнинг ёзида “Ренн”дан 60 миллион еврога сотиб олинганди. Ўшандан бери у жамоа сафида 131 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди.
“Бельгиялик вингер вақт ўтиши билан Англия Премьер-лигасидаги энг иқтидорли ва ёрқин қанот ҳужумчиларидан бири эканлигини исботлади. Шиддатли тезлиги, тўпни аъло даражада назорат қилиши, нафис дриблинги ва юқори гол сезиш қобилияти эвазига Доку “Манчестер Сити”нинг асосий ўйинчиларидан бири сифатида мустаҳкам ўрнашиб олди”, – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.



