UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Биласизми? Олий лигада ўз уйида ютқазмаган фақат битта жамоа қолди Янгиликлар

Биласизми? Олий лигада ўз уйида ютқазмаган фақат битта жамоа қолди

Бу йилги олий лиганинг 22-турига келиб ўз майдонида мағлуб бўлмаган фақат бир жамоа қолди.

Бу - наманганлик мухлисларнинг севимли жамоаси "Навбаҳор". "Навбаҳор" шу пайтгача ўз уйида 11та учрашув ўтказиб, биронтасида мағлуб бўлмади ва олти ғалаба, беш дурангни қўлга киритди. Тўплар нисбати 16-10. "Навбаҳор" уй ўйинларида ҳозирча 23 очколик бўлган. 

Бунгача "Локомотив" билан "Олмалиқ" ҳам уйда мағлубиятга учрамасдан келаётганди, бироқ "Локо" "Пахтакор"га ютқазиб қўйган бўлса, "Олмалиқ" ўзида "Пахтакор"дан енгилган "Локо"га мағлуб бўлди. Натижада биргина "Навбаҳор" қолди. 

Рақамларга қарайдиган бўлсак, ўз майдонидаги учрашувларда фақат бир мартадан мағлуб бўлган жамоалар сони олтитани ташкил этяпти. Булар - "Локомотив", "Насаф", "Бунёдкор", "Машъал", "Олмалиқ" ва "Қизилқум". Хўш, бу жамоалар қайси турда кимга ютқазиб қўйишган? 

"Локомотив": 22-тур, "Пахтакор"га (0:1).
"Насаф": 18-тур, "Бунёдкор"га (0:1). 
"Бунёдкор": 5-тур, "Қизилқум"га (0:1). 
"Машъал": 1-тур, "Локомотив"га (0:1). 
"Олмалиқ": 19-тур, "Локомотив"га (1:3). 
"Қизилқум": 4-тур, "Бухоро"га (0:1).


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика