

Тажрибали футболчининг фикрича, бу технология футболнинг асл жозибасини ўлдирмоқда.
— Сизга ВАР тизими ёқадими?
— "Ёқмайди. Менга футболдаги ҳиссиётлар ва уларнинг табиийлиги ёқади. Шунингдек, футболчилар томонидан йўл қўйиладиган хатолар ҳам ўйиннинг бир қисми. Ҳакамлар ҳам хато қилиши мумкин — буни қабул қилишни ўрганиш керак. Мукаммалликка эришиб бўлмайди.
Менга эҳтирослар ёқади, ВАР эса бизни уларнинг бир қисмидан маҳрум қилди. Замонавий футбол ВАР, голни автоматик аниқлаш тизими ва бошқа чоралар пайдо бўлиши билан ўзгарди. Лекин футбол баскетбол ёки бошқа спорт тури эмас: голни нишонлаш мумкинми ёки йўқлигини билиш учун уч дақиқа кутиб туриш нотўғри", — деди хорватиялик юлдуз.



