

"TEAMtalk” хабарига кўра, немис гранди вакиллари инглиз футболчисининг атрофидагилар билан Бундеслигага ўтиш имкониятини ўрганиш учун алоқа ўрнатган.
Мюнхенликларнинг фаоллигига жавобан "Сити" раҳбарияти академия битирувчиси билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тезлаштирди. "Манчестер Сити" футболчининг кетиши билан боғлиқ ҳар қандай хавфни бартараф этиш ниятида ва молиявий шароитларни яхшилашга тайёр.
25 ёшли Фоден жонажон клубида қолишга тайёрлигини билдирди, аммо янги шартномасида маошининг сезиларли даражада ошишини кутмоқда. Клуб "Бавария"нинг қизиқишидан хабардор ва ярим ҳимоячини Хосеп Гвардиола жамоаси таркибида сақлаб қолиш учун талабларни қондиришга рози.
Фоденнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt хавбекнинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда. У ушбу мавсум "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 41 ўйинда 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



