"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани кечаги мағлубият ҳақида фикр билдирди

29 апр 2026, 08:45
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи Венсан Компани ПСЖга қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Энергия жуда юқори эди. Биз бардош бердик ва ўзимиз ҳам хавфли вазиятлар яратдик. Фақат ўтказиб юборилган голлар ҳақида гапирадиган бўлсак, одатда ярим финалда сафарда бешта гол ўтказиб юборган жамоа турнирдан чиқиб кетади. Аммо биз яратган вазиятларга назар ташласак, яна ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу бизга ишонч бағишлаши керак. Ўйинда ҳеч нарса чиқмаётган пайтларда вазиятни ўзгартириш қийинлигини айтиш мумкин. Лекин биз бугунгидек ўйнасак, менимча, жавоб учрашувида ўзимиз истаган натижага эришамиз", — деди Компани УEФА расмий сайтига.


Манба: UEFA.com