"Милан" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди

27 июн 2026, 12:05
22 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи Марк Касадо фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

"Барселона" футболчиси Саудия Арабистонидан таклиф олган, бироқ ўзи Европада қолишни истайди. Ҳозирча энг эҳтимолий вариант — Касадони "Милан"га сотиб олиш банди билан ижарага бериш.

Касадо бутун фаолияти давомида "Барселона"да ўйнаган. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи клуб сафида 36 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Diario Sport