"Манчестер Сити" - "Сандерленд" баҳсида 8 та гол урилди

Aslanov Jasurbek
20 сен 2026, 20:22
Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Сандерленд" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Манчестердаги "Этихад" стадионида кечган баҳсни Роберт Джонс бошқариб борди. "Шаҳарликлар" 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолди. Тўққизинчи дақиқада "Сити"нинг янги аъзоси Энцо Фернандес ҳисобни очди. 12-дақиқада "Сандерленд" ҳужумчиси Брайан Бробби мувозанатни тиклади. 29-дақиқада франциялик Райан Шерки вингер Антуан Семеньонинг узатмасидан сўнг мезбонларнинг иккинчи голини урди. 33-дақиқада Бробби яна ҳисобни тенглаштирди. 43-дақиқада Семеньонинг ўзи тўп киритди. 57-дақиқада Семеньо дублини расмийлаштирди. 59-дақиқада Бробби ўзининг учинчи голини урди. 81-дақиқада "Сити"нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ўз номини таблога ёздириб қўйди.

"Манчестер Сити" - "Сандерленд" 5:3
Голлар: Энцо Фернандес 9, Шерки 29, Семеньо 43, 57, Холанд 81 - Бробби 12, 33, 59.

"Манчестер Сити" АПЛ турнир жадвалида бешта турдан сўнг 15 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Сандерленд" ҳисобида тўрт очко бор, жамоа 14-поғонада жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia