

Мигель Анхель Ортис Ариас — мадрид дербиси тарихида Испания пойтахтида таваллуд топган биринчи рефери бўлди.
Ҳакамлар бригадаси Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги учрашувга тайинланди.
Ортис Ариас учун бу Испания чемпионатидаги еттинчи мавсумдир. Ўтган йили Фран Сотонинг қарори билан ҳудудий чеклов қоидасидан истисно қилинган ҳолда яратилган эди. Унга кўра, одатда ҳакамлар ўз ҳудудлари вакиллари иштирокидаги ўйинларни бошқаришмайди. Аммо у асли мадридлик бўлишига қарамай, "Райо Вальекано" – "Хетафе" баҳсида ҳакамлик қилган.
Ушбу қадам бошқа реферилар учун ҳам шу каби тайинловларга йўл очди. Шунга қарамай, амалдаги қоидалар ҳакамга фақат ўзи туғилган мухтор вилоят жамоалари ўртасидаги ўйинларда ишлашга рухсат беради. Бир ҳудудлик ҳакамнинг бошқа мухтор вилоят жамоалари иштирокидаги ўйинга тайинланиш имконияти ҳозирча кўзда тутилмаган.


