Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: Фақат иккита энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак

14 сен 2026, 09:20
"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямаль 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра ким "Олтин тўп"ни олиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен "Олтин тўп"ни кимга берган бўлардим? Ростини айтсам, дунёда фақат иккита энг яхши ўйинчи бордир, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак деб ўйлайман. Мен учун Килиан Мбаппе ва мен — дунёдаги энг яхши икки футболчимиз ва ўйинларни томоша қиладиган ҳар бир киши буни тушуниб турибди", — деди Ямальнинг сўзларини Goal нашри.

Ўтган мавсум якунларига кўра, Ямаль "Барселона" таркибида Ла Лигада ғолиб чиқди. Испания терма жамоаси сафида эса 19 ёшли вингер Жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Ғолиблар номи 26 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган "Олтин тўп"ни топшириш маросимида эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal