Флик "Барселона"нинг "Расинг" устидан 7:2 ҳисобида қозонган ғалабасига муносабат билдирди

17 сен 2026, 10:35
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган ва каталонияликларнинг 7:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланган "Расинг"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Ҳа, биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин. Ҳаётда ҳар доим ва ҳар бир жиҳатда мукаммалликка эришиш мумкин. Натижадан қатъи назар, биз яхши ўйин кўрсатдик. Менга ўйин услубимиз ёқади, буни томоша қилиш ёқимли. Аммо энг муҳими — ҳар бир вазиятда ва ҳар бир узатмада диққатни жамлаб туришдир", — деди Фликнинг сўзларини Marca нашри.

Испания чемпионатидаги олтита ўйиндан сўнг "Барселона" 18 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Расинг" етти очко тўплаб, 12-поғонада жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca