

"Шенсни — захира дарвозабонимиз. Охир-оқибат, аввал ҳам айтганимдек, барчамиз хато қиламиз ва бундай ҳолатлар учраб туради. Менимча, у тўп билан илк тўқнашувданоқ мураккаб вазиятга тушиб қолганини дарров тушунди ва бу яққол кўриниб турарди. Натижада биринчи голда бўлгани каби олдини олиш мумкин бўлган яна бир гол ўтказиб юбордик, аммо бу — футбол. Ҳамма хато қилади, лекин биз — бир жамоамиз", – дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.
"Барселона" 6 ўйинда 6 та ғалабага эришиб, 18 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Расинг" эса 7 очко билан 10-поғонани банд этган.



