

Каталонияликлар 26 ёшли ҳужумчига чекланган иш ҳақи бюджети туфайли молиявий шароитларни сезиларли даражада яхшилашни таклиф қила олмайди. Шунинг учун “кўк-анорранглилар”га бошқа клублар, хусусан ПСЖ рози бўлган шартлар билан рақобатлашиш қийин бўлади.
Торрес 2025/26 йилги мавсум 49 та ўйинда 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Испаниялик футболчи ЖЧ-2026да финалда Аргентина устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда ягона голни урди.
Transfermarkt футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.



