

Эслатиб ўтамиз, форвард "Расинг" (7:2) ва "Севилья" (3:1) дарвозаларига учтадан тўп киритди.
Журналист Алексис Мартин-Тамайонинг Х ижтимоий тармоғидаги Mister Chip аккаунти хабар беришича, турнир тарихида фақат "Овьедо" футболчиси Исидро Лангара (1934/1935 йилги мавсумда) ва "Атлетик" аъзоси Тельмо Сарра (1946/1947 йилги мавсумда) кетма-кет учта ўйинда хет-трик қайд этишган.
Қайд этиш жоизки, Рафинья 2017/2018 йилги мавсумда "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманндан сўнг Ла Лигада кетма-кет иккита хет-трик қайд этган биринчи футболчига айланди. Бу эса Испания чемпионати бутун тарихидаги 30-шундай ҳолатдир. Бразилиялик футболчига қадар "Барселона" ўйинчилари орасида ушбу натижага фақат Лионель Месси (уч марта) ва Луис Суарес эришишган эди.
Кейинги ўйинда "Барселона" терма жамоалар танаффусидан сўнг ўз майдонида "Хетафе"ни қабул қилади.



