

Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйинда (3:1) испаниялик футболчи Рафиньяга иккита голли узатма етказиб берди. Шу тариқа, Ямаль Испания чемпионатида 50 та ассист маррасига етган энг ёш ўйинчига айланди. У ушбу натижага 19 ёш-у 68 кунлигида эришди.
Ямаль "Барселона" таркибида барча мусобақаларда ўтказган 159 та ўйинида ўз ҳисобига 51 та результатив узатма ёзиб қўйган.
Бунгача мазкур рекорд "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорга тегишли эди. Бразилиялик футболчи 2023 йилнинг май ойида 22 ёш-у 298 кунлигида мадридликлар таркибида 50 та ассист маррасини забт этган эди.



