

Каталония клуби расмий сайтининг хабар беришича, жамоа қарийб юз йилдан буён бундай сермаҳсуллик суръатини қайд этмаганди.
"Барселона" 4 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-турида "Астон Вилла" устидан қозонилган ғалаба (3:0) эвазига 60 талик довонни забт этди. Тўплардан бирини Ламин Ямаль, яна иккитасини эса Рафинья киритди. Ханс-Дитер Флик шогирдларининг ушбу мавсумдаги ўртача сермаҳсуллиги ҳар бир ўйинда 4 та голни ташкил этмоқда.
Клуб мазкур кўрсаткични 1926/27 йилги мавсум статистикаси билан таққослади. Ўшанда "Барселона" 15 та расмий баҳсда 69 та гол урган. Ўша учрашувларнинг 14 таси Каталония чемпионатида, биттаси эса замонавий мамлакат кубогининг ўтмишдоши ҳисобланган Испания чемпионатида бўлиб ўтган.
"Барса"нинг клуб нашрида таъкидланишича, таққослаш пайтида мусобақалар форматларидаги фарқни ҳисобга олиш зарур. Ҳозирги жамоанинг кўрсаткичи қарийб бир аср давомидаги энг яхши сермаҳсуллик сифатида баҳоланмоқда, аммо "кўк-анорранглилар" тарихидаги мутлақ рекорд эмас.



