Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
4 ноя 2026, 11:26
"Барселона" вингери Рафинья Диас "Тенерифе" ҳужумчиси Хесус де Мигелнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Испания Сегундасининг 12-тури доирасидаги "Тенерифе" ва "Андорра" (2:2) ўртасидаги баҳснинг сўнгги дақиқаларида Хесус де Мигель меҳмонлар дарвозабони билан тўқнашувдан сўнг майдонда ҳушини йўқотган эди. Футболчи тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилган ва йўл-йўлакай реанимация қилинган. Хабарларга кўра, ҳужумчининг юраги ва нафас олиши қарийб 20 дақиқага тўхтаб қолган. Бугун тонгда 30 ёшли ўйинчи оламдан ўтди.

"Футбол ҳақида гапиргим келмаяпти. Хесуснинг оиласига сабр ва куч-қувват тилайман, охирати обод бўлсин. Бу ҳолат ҳар ким билан содир бўлиши мумкин. Жуда оғир, бу хабарни кўрганимиздан сўнг ўйнаш қийин кечди... Бундай вазият сиз билан ҳам юз бериши мумкин. Бугун футбол ҳақида гаплашадиган кун эмас. Мен ўз сўзларимни Хесус ва унинг оиласига бағишлайман", — деди Рафинья ЧЛ доирасида "Астон Вилла"га қарши кечган ўйиндан (3:0) сўнг Movistar телеканалига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca