Кейннинг "Бавария" билан янги шартнома бўйича маоши маълум бўлди — Daily Mail

6 ноя 2026, 09:40
"Олтин тўп" соҳиби Гарри Кейннинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича маоши ҳафтасига £ 400 минг (€ 480 минг)ни ташкил этади.

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. Форварднинг клуб билан шартномани узайтиргани ҳақида 5 ноябрь куни эълон қилинди.

Манбанинг маълумотларига кўра, янги келишув Кейнни Европадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради. Шартнома муддати 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аввалги шартнома 2026/2027 йилги мавсум охирида тугар эди.

Кейн 2023 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Англиялик футболчи клуб билан икки бор Германия Бундеслигаси чемпиони бўлди, Германия Кубогини қўлга киритди, шунингдек, икки марта мамлакат Суперкубогида зафар кучди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›