"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди

6 ноя 2026, 10:30
"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Джей Джей Гэбриэл "Реал"га ўтишга яқин.

Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, 16 ёшли футболчи ва унинг вакиллари Мадрид клуби билан музокараларда олдинга силжишди.

Томонлар оғзаки келишувга эришишди, аммо тиббий кўрик санаси ҳозирча белгиланмаган. Футболчи "Реал"ни "Бавария", ПСЖ ва "Барселона"дан афзал кўрди.

Трансфер 1 январга режалаштирилган — бу Британия фуқаросида Европа Иттифоқига кирувчи Ирландия паспорти борлиги туфайли мумкин бўлди. Бунда МЮ фақат футболчини тайёрлагани учун компенсация олади.

Ўхшаш янгиликлар


Сўнгги янгиликлар

Барча ›