"Барселона" ярим ҳимоячиси Флик қўл остидаги ҳолатидан норози

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2026, 11:40
"Барселона" хавбеки Гавининг юзага келган вазиятдан тобора ҳафсаласи пир бўлмоқда.

22 ёшли футболчи кам ўйин амалиётига эга бўляпти, Мадриднинг "Реал"и ва "Алавес"га қарши кечган сўнгги икки учрашувда эса умуман майдонга тушмади — Ханс-Дитер Флик ҳар иккала сафар ҳам уни захирада қолдирди. Журналист Решад Раҳман Альфредо Мартинесга таянган ҳолда хабар беришича, жаҳон чемпиони жамоадаги ўз ҳолатидан норози ва бундан кўпроғига лойиқман деб ҳисоблайди.

Сўнгги пайтларда Гавига ПСЖ томонидан қизиқиш борлиги ҳақидаги миш-мишлар тобора авж олмоқда. Transfermarkt портали "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячисининг нархини 25 млн еврога баҳоламоқда, унинг амалдаги шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal