

Бразилиялик вингер билан янги шартнома 2030 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Шартноманинг расмий имзоланиши эртага "Барселона" президенти Жоан Лапорта офисида бўлиб ўтади, шундан сўнг Рафинья журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Жорий мавсумда Рафинья "Барселона" ва Бразилия терма жамоаси сафида 24 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



