Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"
08 ноя 20:31
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жуда қийин баҳсни ўтказдик. "Пахтакор" қанчалик кучли эканини ҳамма билади, чемпионлик учун курашаётган жамоа. "Пахтакор"нинг ҳатто захирасида ҳам чемпионликка курашадиган жамоа бор. Майдоннинг ҳар қисмида бор кучни бериб, қаттиқ меҳнат қилибгина очко олишимиз мумкинлигини йигитларга уқтиргандик. Тан олиш керак, "Пахтакор" кўпроқ ташаббусга эга бўлди. Жамоамиз сафида эса дарвозабондан тортиб майдонга тушган ҳамма шу ўйинга борини берди. Бизда вазиятлар кўп бўлмади, битта-иккита имконият юзага келди ва гол урганимизда ютиб кетардик. Кучли жамоалар билан баҳсда ўзи вазиятлар кўп бўлмайди. Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли. Ўйиндан ва натижадан жуда хурсанд эмасман, аммо қониқдим деб айта оламан.
- Кўп учрашувларда Клейди Даци ва Абдуғафур Ҳайдаров тандемини кўраётгандик, бугун эса Абдуғафурнинг ёлғиз ўзи ҳаракат қилди. Шунингдек, Шоҳруҳ Гадоев ҳам бугун майдонга тушмади.
- Гадоев аввалги тур жароҳат олиб қолди ва даволаниш билан банд. Бугун ўйнаганида жамоамизга фойдаси тегиши мумкин эди. Клейди Дацига келсак, унда микро жароҳат бор ва бор куч билан ўйнай олмасди. Шу боис захирадан майдонга туширдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар
Neftchi chempion