

Бунга ҳар икки клуб томонидан аввал қабул қилинган қарорларда белгиланган муддатларда футболчилар ва бошқа жамоалар олдидаги молиявий мажбуриятлар бажарилмагани сабаб бўлган.
ЎФАнинг "Футболчилар мақоми ва трансфери тўғрисида"ги Регламенти 12bis-моддаси талабларига мувофиқ, ушбу клубларга кетма-кет иккита рўйхатдан ўтказиш даври мобайнида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтказиш ман этилади.
Шу билан бирга, қўмита клубларни белгиланган қарорлар ижросини тўлиқ ва ўз вақтида таъминлашга чақирди. Молиявий мажбуриятлар белгиланган тартибда бажарилмаган тақдирда, жамоаларга нисбатан янада оғирроқ интизомий санкциялар қўлланилиши мумкинлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.



