

- Ўйин ҳақида фикрингиз…
- Ўйиндан олдин йигитларга рақибга ҳурмат билан қараш кераклигини айтгандик. Кубок баҳсларида биз учун ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ: Пролига жамоасими ёки Суперлига жамоаси. Ҳаммага ҳурмат билан қараймиз. Менимча, биринчи таймнинг ярми бирмунча зерикарли кечди. Тўп назорати бўлди, лекин хавфли вазият кузатилмади.
Биринчи бўлимнинг ярмидан сўнг ўйин қизиқарли тус ола бошлади. Зарбалар берилди. Гол урдик ва иккинчи тайм бизнинг сценариймиз остида ўтди. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олдик ҳамда бу билан йигитларни табриклайман. Энди Суперлиганинг навбатдаги турига ҳозирлик кўрамиз.
- "ҚМУ Жайхун" сафидаги ёшлар сизда қандай таассурот қолдирди?
- Дарҳақиқат рақиб таркибида ёшлар ҳаракат қилди ва уларда истиқбол борлиги кўриниб турди. Йигитларда ҳаракатчанлик сезилди. Бир вазиятда рақиб ўйинчиси узоқдан яхши зарба йўллади, бирмунча хавфли чиқди. Ўйлашимча, "Жайхун"дан кимдир тез орада Суперлигада ўйнайди.



