"Атлетико" президенти Суперлига лойиҳасини қўллаб-қувватлади
16 ноя 2023 13:46
Янгиликлар
"Атлетико" президенти Суперлига лойиҳасини қўллаб-қувватлади
"Атлетико" президенти Энрике Сересо Европа Суперлигаси лойиҳасини тарк этганига қарамай, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.
"Менимча, Суперлига ғояси испан футболи учун фойдали. Суперлига бўлмагани учун Англия жамоалари ютади. Улар барча энг яхши футболчиларни тортиб олишган. "Атлетико" лойиҳани тарк этди, чунки биз УEФАнинг бизга нисбатан санкциялар қўллашини истамаган эдик", – деди функционер "Onda Cero"га берган интервьюсида.
Аввалроқ Суперлига ва УEФА ўртасидаги иш бўйича ҳукм 21 декабрда чиқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар