УЕФА президентининг ЖЧ ҳақидаги гапларига Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам қўшилган баёнот эълон қилинди

14 июн 2026, 23:35
УЕФА президенти Александер Чеферин Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кенгайтирилиши ва баъзи ўйинларнинг қизиқарсизлиги ҳақида фикр билдирди.

Ушбу мулоҳазаларга Марокаш қироллик футбол федерацияси томонидан расмий муносабат билдирилди. Мазкур баёнотда бир қатор федерациялар бирлашган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бор.

Кабо-Верде, Кюрасао, Ўзбекистон, Конго, Гаити, Жазоир, Тунис, Марокаш, Миср, Гана, Сенегал,Кот-д'Ивуар ва Жанубий Африка футбол ассоциациялари УЕФА президенти Александер Чефериннинг яқинда ФИФА Жаҳон чемпионати форматини кенгайтириш борасида билдирган фикрлари ҳамда кўплаб ўйинларни қизиқарсиз деб таърифлаганидан чуқур хафсалалари пир бўлганини маълум қилган.

HKypVzYXYAAYuMa.jpgHKypVzbXsAAflD1.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://x.com/frmfofficiel

Сўнгги янгиликлар

Барча ›