

Жаҳон чемпионати, “F” гуруҳи
Нидерландия - Япония 2:2
Гол: Виржил ван Дейк 51, Кеито Накамура 57, Саммервилл 64, Даичи Камада 89.
Нидерландия: Вербрюгген, Думфрис, ван Дейк, ван де Вен, ван Хекке, де Йонг, Гравенберх (Аке, 81), Рейндерс (Тимбер, 70), Мален (Депай, 70), Гакпо (Бробби, 85), Саммервилл (Коопмейнерс, 70).
Япония: Сузуки, Ито (Маэда, 66), Ватанабэ (Томиясу, 75), Танигути, Камада, Сано, Доан (Сугавара, 75), Накамура, Кубо (Огава, 75), Уэда (Шиогай, 84), Маэда.
90+6. Учрашув якунланди.
90. Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.
89. ГООООООООООООООООЛ! Япония ҳисобни тенглаштирмоқда. Бурчакдан узатилган тўпни Коки Огава дарвозага йўллади, тўп йўл-йўлакай Даичи Камадага тегиб, дарвозага кириб кетди.

81. Райан Гравенберх ўрнига Натан Аке майдонга туширилди.
80. Юкинари Сугавара қулай имкониятдан фойдалана олмади. У яқин масофадан волей зарбаси берди, аммо Барт Вербрюгген ажойиб сейв билан жамоасини қутқарди.
75. Кейто Накамура жарима майдони чизиғи яқинидан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
75. Япония бурчак зарбасини ишлаб олди ва рақиб дарвозаси олдида яна хавфли вазият юзага келтириш имконига эга бўлди.
75.Рицу Доан майдонни тарк этди, унинг ўрнига Юкинари Сугавара ўйинга қўшилди.
75. Такефуса Кубо жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Коки Огава майдонга тушди.
75. Хакиме Мориясу ўзгариш қилди. Цуёши Ватанабе ўрнига Такехиро Томиясу майдонга туширилди.
73. Коди Гакпонинг яқин бурчакка йўллаган ажойиб зарбасини Зеон Сузуки қайтарди.
69. Жаҳон чемпионатидаги “сувланиш танаффуслари” IFAB томонидан интенсивликни ошириш учун қилинган ишларга терс равишда амалга оширилаётгандек гўё…

64. ГОООООЛ! Саммервиллнинг жарима майдони чизиғи олдидан берган зарбаси дарвоза бурчагидан жой олди. Крисенсиога тўпни оширган Гравенберх икки япон футболчисини доғда қолдиргани голдан-да чиройли бўлди.
62. Япония голдан кейин жонланди. Ҳужумлар ҳам пайдо бўла бошлади.
61. Рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатгани учун Саммервилл огоҳлантирилди.
57. ГОООООООООЛ! Японлар жавоб қайтаришмоқда. Кеито Накамуранинг зарбасидан сўнг Маэдага теккан тўп дарвозадан жой олди. 1:1
54. Гол ўтказиб юборган японлар ҳали ҳам бутун жамоа бўлиб ҳимояланишмоқда.
51. ГООООООЛ! Виржил ван Дейк қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Ажойиб гол. “Учар голландлар” ҳисобни очишди.
46. Иккинчи бўлим старт олди!
Биринчи бўлим голсиз якун топди.
45+2' Доньелл Маленнинг жарима майдончасига узатган хавфли тўпини ҳимоячи узоқлаштирди.
45' Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45' Аясе Уэданинг жарима майдончаси ичидаги парашут зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
43' Кейто Накамура яхши имкониятдан фойдалана олмади — унинг зарбаси чап томондан ноаниқ кетди.

40' Дензел Думфриснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан тўсиб қолинди.
36' Коди Гакпо жарима зарбасидан кейин тўпни эгаллаб олди, аммо зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
35' Кейто Накамура қўл билан ўйнади, Нидерландия жарима зарбаси тепади.
34' Микки ван де Вен бош билан яхши имкониятдан фойдалана олмади — тўп дарвоза устидан кетди.
34' Доньелл Мален бурчак зарбасидан кейин бош билан зарба берди, аммо дарвозабон тўпни осон ушлаб олди.
33' Нидерландия бурчак зарбаси ишлади.
30' Дензел Думфрис яқин масофадан бош билан зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан кетди.
28' Хироки Итонинг зарбаси ноаниқ чиқди.
23' Ҳаво ҳарорати юқори бўлгани сабабли ўйинда сув ичиш учун танаффус эълон қилинди.
19' Доньелл Мален хавфли ҳужумга чиқди, аммо ҳимоячи унга етиб олди.
14' Япония бурчак зарбаси ишлади, аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
8' Френки де Йонг қўпол қоидабузарлик қилди.
6' Микки ван де Вен фол ишлатди — Япония жарима зарбаси тепади.
3' Доньелл Мален яқин масофадан катта имкониятни бой берди, дарвозабон ажойиб сейв қилди.
1' Учрашув бошланди.




