"Атлетико" президенти "Барса"нинг шикоятларига жавоб қайтарди: "УЕФА ҳаммаси жойида эканлигини айтди"

Aslanov Jasurbek
14 апр 2026, 21:07
Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо "Барселона" томонидан "Метрополитано" стадиони майдони ҳолати бўйича билдирилган эътирозларга муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган машғулотлар вақтида каталонияликлар устози Ханс-Дитер Флик УЕФА вакилларига майдондаги ўтнинг баландлиги ва газоннинг ҳаддан ташқари қуруқлигидан шикоят қилган эди.

"Улар турли сабаблар билан шикоят қилишди, аммо УЕФА ҳаммаси жойида эканлигини айтди. Кимгадир калта соч турмаги ёқади, кимгадир узун — мен учун бу шунчаки бўш гаплар. Менимча, ҳаммаси очиқ-ойдин кўриниб турибди, буни УЕФА ҳам тасдиқлади.

Биз кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман. Кўп йиллардан бери бўлгани каби, Диего Симеонега тўлиқ ишонамиз. Ҳар бир ўйин ўзига хос ва майдонда ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин", — деди Сересо.

Бугун Мадридда кечадиган баҳсда "Атлетико" дастлабки ўйиндаги 2:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Майдон ҳолати ҳақидаги баҳслар ўйин натижасига таъсир қиладими ёки йўқ — буни тез орада билиб оламиз. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As