"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"

Mirjalol Normatov
21 май 2025
"Атлетико" президенти Энрике Сересо жамоанинг ушбу мавсумдаги иштирокидан мамнун бўлмади.

Якуний тур олдидан "Атлетико" 73 очко тўплаган ҳолда ЛаЛига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

"Бу фалокат. Баъзи жойларда омадимиз келмаган бўлса, айрим пайтларда биз жуда ёмон ўйнадик. Жамоа бошидан бери бир хил бўлиб турди - бироқ баъзида қоқилишларга дуч келдик.

Биз даҳшатли даражада ёмон ўйнадик. Бизда соврин ютиш учун уч марта имконият бўлганди, бироқ 3-ўринда қолдик", - деди Энрике Сересо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Desmarque