"Атлетико" Хулиан Альваресга ўринбосар топди

13 июн 2026, 17:45
"Атлетико" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Серу Гирассини нишонга олди.

Мадридликлар футболчини Хулиан Альварес кетган тақдирда ҳужумни кучайтириш учун асосий нишон сифатида кўрмоқда. Гирассининг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Серу Гирасси ўтган мавсумда "Боруссия" сафида 46 та ўйин ўтказди. Унда ҳужумчи 22 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fichajes.com