Асрор Алиқулов: "Мақсадсиз иш - иш эмас"

Aslanov Jasurbek
5 май 2026, 20:19
Пролига 7-турдан ўрин олган "Шўртан" – "Пахтакор фарм" учрашуви 2:0 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейин "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Курашларга бой учрашув гувоҳи бўлдик. "Пахтакор фарм" ёш жамоа ва кўпроқ тўп билан югуришга ҳаракат қилди. Негадир гол уриб олгач, сусткашликка йўл қўйишни бошладик ва ўйин назорати рақиб томонга ўтди. Иккинчи бўлим ўрталарида жамоамизда ютдик деган фикр пайдо бўлди. Аслида футболни бундай ўйнамаслик керак. Муҳими, ғалаба қозондик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик.

- Иккинчи тайм ўзгариш билан бошланди. Бу мажбуриий ўзгаришмиди ёки тактиками?

- Пролигада биринчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашни мақсад қилганмиз. Футболчимиз ўйинга киришиб кета олмади, шу боис мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.

- Яқинда Кубок ўйинлари старт олади. Жамоа олдига мақсад қўйилганми?

- Барибир ҳар бир ўйин олдидан мақсад бўлади. Чунки мақсадсиз иш - иш эмас. Биз учун ўткинчи баҳс йўқ. Ҳар бир ўйин футболчиларга ўсиш вазифасини ўташи керак.

- Негадир айрим футболчиларда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилди.

- Бу борада кўп гапирганмиз. Барибир ёшларга қарши шундай ҳолат бўлади. Буни ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида ҳам айтдим. Пролигада оддий рақиб йўқ, ҳаммани ҳурмат қиламиз.

- Охирги 20 дақиқалик ҳақида фикрингиз? "Пахтакор фарм" ёки "Шўртан" қанчалик чидаб берди?

- Рақибимиз ўйинида ҳар бир футболчининг охиригача курашганини кўрдим. Бу катта энергия талаб қилади. Улар босим қилган пайтда бўшлиқлар пайдо бўлди, лекин биз фойдалана олмадик. Бизда эса футболчиримиз ёши каттароқ ва тажрибаси юқори. Ақлли футбол намойиш этишга уриняпмиз. Охирги йигирма дақиқаликда хато қилмасак бўлгани эди, чунки "Пахтакор фарм"да куч қолмаганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia