

Аввалроқ, "тўпчилар" агар у 2027 йилнинг ёзида тугайдиган "Реал" билан шартномасини узайтиришни рад этса, бразилиялик вингернинг трансферини кўриб чиқиши хабар қилинганди. Шу билан бирга, "Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуринью футболчини сотишга қарши.
"Арсенал" Винисиусга ҳафтасига 400 минг фунтдан ортиқ (йилига 20,8 миллион фунт) тўлашга тайёр, бу клуб тарихидаги энг йирик шартнома бўларди. Маълум қилинишича, лондонликлар вингерни ўз сафига қўшишнинг ҳар қандай имкониятини кўриб чиқишга тайёр ва келишувнинг молиявий томони клуб учун муаммо туғдирмайди.



