UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  0 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  1 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  3

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани Янгиликлар

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Моуриньо иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасида Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдин манкунианлар устози Жозе Моуриньо иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Жамоадаги янгиликлар

- Матич? У ўйнайдими, йўқми, билмайман. У жамоа билан бирга Лондонга йўл олади ва баҳсга тайёр бўлади деб умид қиламан, аммо кафолат бера олмайман. Фил Жонс жароҳатини даволаб бўлгани йўқ, Эрик Байи ҳам шундай.

ЦСКАга қарши баҳсдан олдин ротация

- Хатто Чемпионлар лигасининг навбатдаги баҳсда ғалаба керак бўлганида ҳам "Арсенал"га қарши кучли таркибни майдонга туширган бўлардим. Барча бошқа учрашувлар ҳақида унутиб, биз учун ҳозир муҳим бўлгани борасида ўйлашим керак. У қийин бўлади, шу сабабли бор эътиборимизни ушбу баҳсга қаратишимиз шарт.

"Юнайтед" - "Арсенал" тўқнашувларини эслаб

- Йирик учрашувларни эслайман, аммо аниқ бирортасини айтиб бера олмайман. Англияга келишимдан олдин 2004 йилда "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги учрашувда соврин масаласи ҳал бўлганини эслайман.

Таваккал нима?

- "Арсенал"га қарши баҳсда таваккал? Бу, сиз "таваккал" сўзини қандай тушунишингизга боғлиқ. Қачонлардир футболчиларни "ҳимоячи" ва "ҳужумчи"ларга ажратган инсон хато қилган, чунки замонавий футболда бутун жамоа ҳимояланиши ва ҳужум қилиши керак. Шундай экан, сиз хоҳлаганча фикр билдириб, истаганингизча таҳлил қилишингиз мумкин.

"Юнайтед" "Арсенал"га қарши прагматик ўйин кўрсатадими?

- Тўп бизда бўлса, жамоамизнинг барча футболчиси ҳужум қилади. Хатто дарвозабон ҳам тўп бизда бўлганида қандай ҳаракат қилишни билиши керак. Тўп "Арсенал"да бўлса, 11 киши бўлиб ҳимояланамиз.

Соврин учун курашдан келиб чиқсак, бугунги ўйинда ғалаба муҳимми?

- Мен ҳар доим навбатдаги учрашув ҳақида ўйлайман ва менимча, бу тўғри ёндошув. Кеча қизиқарли фильм кўрдим - "Борг/Макинрой". Боргнинг мураббийи доимо унга шуни қайтарарди. "Бир очко фақат бир марта бўлади, фақат кейинги очко ҳақида ўйла". Мен доимо ўз футболчиларимга кейинги баҳс ҳақида ўйлашни айтаман.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика