Скалони Мессининг хайрлашув ўйини ҳақида: "Ҳатто бешта стадион бўлганида ҳам ареналар тўлган бўларди"

4 окт 2026, 15:30
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг хайрлашув ўйини борасида ўз фикрларини билдирди.

39 ёшли форвард 7 октябрь куни Бенинга қарши кечадиган баҳсда миллий жамоа сафидаги сўнгги расмий ўйинини ўтказади.

— Агар "Монументаль" стадионидан бешта бўлганида ҳам, уларнинг барчаси лим-момо тўлган бўларди. Менга ҳамма жойдан хабарлар келмоқда. Менимча, барча гаплар айтиб бўлинди, энди фақат ушбу лаҳзадан завқ олиш қолди, холос. У бўлмаганида ва энди ҳам бўлмаслигини ўйлаганимизда, ҳамиша пайдо бўладиган ўша соғинч ҳисси бор. Барча қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечираётганини тасаввур қиляпман.

Шу жумладан, унинг ўзи ҳам. У "Монументаль" майдонига тушганида, бу кун ҳамма учун унутилмас бўлади. Мен ушбу куннинг бир қисмига айланишимдан миннатдорман. У билан яна иккита машғулотимиз бор ва бизга қолган оз фурсатдан завқ оламиз.

Унинг мероси — бу ҳамиша жамоа ёнида бўлишга бўлган интилишидир. У машғулотга биринчи бўлиб келар ва энг охирида кетарди. Ўзига қандай қараши, ҳар бир ўйинга қандай ёндашиши... Булар жамоатчиликка кўринмайдиган, аммо жамоадошлари кўрадиган нарсалардир ва у мумкин бўлган энг яхши ўрнакдир. У ўзидан кейин тенгсиз мерос қолдирди. Биз ўйнашда давом этишимиз керак, лекин унинг майдондаги иштирокини ҳис қилиш бетакрордир. Унинг ўйинга тақдим этадиган нарсаси мен бошқаларда кўрган ҳеч бир нарсага ўхшамайди ва айнан шу нарса бизга етишмайди. Аргентина терма жамоаси эса мавжуд бўлишда давом этади, — деди Скалони.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TyC Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›