

Лондонликлар "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Рожерсни нишонга олишди. Футболчининг меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Морган Рожерс ўтган мавсумда "Астон Вилла" сафида 55 та ўйин ўтказди. Унда ярим ҳимоячи 14 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.



