"Арсенал" ва ПСЖ бир футболчига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
8 июн 2026, 21:51
"Арсенал" 2026 йилнинг ёзида "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтни сотиб олиш учун ПСЖ билан жиддий рақобатга дуч келиши мумкин.

Манбага кўра, "канонирлар" мавсум оралиғида ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда ва агар "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Рожерс билан келишув амалга ошмаса, 26 ёшли инглиз футболчисига мурожаат қилади.

Бироқ ПСЖ ҳам АПЛ 2025/26 йилги мавсумида 15 та гол урган Гиббс-Уайтнинг ривожланишини кузатмоқда.

Гиббс-Уайт 2022 йилнинг августидан бери "Ноттингем Форест"да. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Футболчи якунланган мавсум барча мусобақаларда 53 ўйинда 18 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›