Горецка АҚШга йўл олиши мумкин

13 июн 2026, 16:57
"Чикаго Файр" ёзги трансфер ойнасида Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горецка билан шартнома имзолашни мақсад қилган.

Горецка 2025/26 йилги мавсум якунида "Бавария"ни эркин агент сифатида тарк этади. Аввалроқ Леонга "Милан”, "Ювентус" ва "Интер" томонидан қизиқиш билдирилгани хабар қилинганди.

31 ёшли ярим ҳимоячи Германия чемпионатининг ўтган мавсумида "Бавария" сафида 31 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: nytimes.com