Пулишич "Рома" футболчисига айланиши мумкин

13 июн 2026, 19:00
Америкалик ҳужумчи Кристиан Пулишич клубини ўзгартириши мумкин, у "Рома"га ўтиш эҳтимоли бор.

Пулишич уч йилдан бери "Милан"да ўйнамоқда, бироқ сўнгги пайтларда унинг майдондаги ишлари яхши кетмаяпти, у клуб учун сўнгги голини ўтган йили урганди.

Эндиликда нуфузли журналист Альфредо Педулла Пулишич Римнинг "Рома" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда. Унинг сўзларига кўра, футболчининг агенти аллақачон ушбу масала бўйича Рим клуби раҳбарияти билан учрашувлар ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунларига кўра, "Рома" сўнгги турда А Серия турнир жадвалида "Милан"ни ортда қолдиришга муваффақ бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: alfredopedulla.com