

Учрашувнинг 64-дақиқасида, ҳисоб 0:0 бўлиб турган вақтда, мерсисайдликлар ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер рақиб жарима майдончасида Вильян Пачо билан тўқнашувдан сўнг йиқилди. Бош ҳакам Маурицио Мариани аввалига пенальти белгилади, бироқ VAR ассистентларининг тавсияси билан мониторда вазиятни кўриб чиққач, ўз қарорини бекор қилди.
"Агар мавсумимизга назар ташласангиз, мен бу қарордан мутлақо ҳайратда эмасман — шунчалик кўп қарорлар бизнинг зараримизга қабул қилиндики. Мен учун ҳаммаси оддий: агар ҳакам бошида пенальти белгиламаганида, VAR ҳеч қачон вазиятга аралашмаган бўларди.
Айтиб ўтганимдек, бу мавсумда бундай ҳолатлар мен учун сюрприз эмас — нафақат Чемпионлар Лигасида, балки АПЛда ҳам кўплаб қарорлар бизнинг зараримизга ишламоқда. Бугун биз гол ура олмадик, ваҳоланки бизда жуда кўп вазиятлар бўлган эди", — деди Слот ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" икки ўйин натижасига кўра 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди. "ПСЖ" эса ярим финалда "Реал" — "Бавария" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.



