

The Telegraph нашри хабарига кўра, Англия клуби нидерландиялик мутахассисга 8 миллион евро тўлайди.
Слотнинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган эди. 47 ёшли мураббий мерсисайдликларни 2024 йилнинг ёзида бошқарганди. Унинг қўл остида жамоа 113 та ўйин ўтказиб, 66 та ғалабага эришди, 18 марта дуранг ўйнади ва 29 та мағлубиятга учради.
2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.
"Ливерпуль"нинг янги мураббийи номи ҳозирча эълон қилинмади. Миш-мишларга кўра, бу лавозимни "Борнмут" устози Андони Ираола эгаллайди.



