Бразилия терма жамоаси етакчиси учун ЖЧ якунланган бўлиши мумкин

21 июн 2026, 08:32
Бразилия терма жамоаси вингери Рафинья 2026 йилги Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши ўйинни (25 июнь куни) ўтказиб юборади, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бразилия терма жамоаси тиббий кўриги натижаларига кўра, Рафиньянинг ўнг сонида мушак жароҳати аниқланган. Рафинья интенсив даволаниш курсини ўтайди, у Жаҳон чемпионатида терма жамоа ихтиёрида қолади ва турнирнинг кейинги босқичларигача тикланишга ҳаракат қилади.

Шунингдек, испаниялик журналист Хави Эрнандес Наварронинг хабар беришича, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья катта эҳтимол билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бошқа майдонга туша олмайди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Гаитига қарши учрашувнинг (3:0) 40-дақиқасида Рафинья шикастланиш туфайли захирага олинган эди. Майдондан чиқишдан олдин футболчи майдонга ўтириб қолган, шундан сўнг шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга тушишганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano