

Бу ҳақда X ижтимоий тармоғидаги Ataque Futbolero аккаунти хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда африкаликлар Мексика терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Гуруҳ босқичининг якуний турида жанубий африкаликлар Жанубий Корея билан куч синашади (25 июнь куни).
Турнирнинг гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Жамоалар бир даврали тизимда ўйнашади — ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган энг яхши 8 та терма жамоа йўл олади.



