Аргентина терма жамоаси дарвозабони "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин — Фабрицио Романо

30 июл 2026, 08:40
Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг "Марсель" клуби дарвозабони Херонимо Рульи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беради.

Инсайдернинг маълумотига кўра, "шаҳарликлар" жамоадаги иккинчи дарвозабон ролида Джеймс Траффорднинг ўрнини эгаллаши учун Рульини сотиб олмоқчи. Жанубий Америкалик посбоннинг ўзи Англия клубига ўтишдан манфаатдор.

Ўтган мавсумда аргентиналик голкипер клуб сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол ўтказиб юборди ва тўққизта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Игрокнинг "Марсель" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, 34 ёшли футболчининг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano