Альварес “Атлетико” раҳбарияти билан учрашади — футболчи "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда

Sherzod Nurmatov
6 авг 2026, 15:40
Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес тез орада клуб раҳбарияти билан учрашув ўтказади.

Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, аргентиналик футболчининг “матрасчилар” хўжайинлари билан юзма-юз суҳбати 10 август куни бўлиб ўтади. “ESPN Argentina” ҳам шунга ўхшаш маълумот билан бўлишмоқда: ҳужумчи душанба куни клуб қароргоҳига қайтади, аммо бош мураббий Диего Симеоне ва раҳбарларга фақат “Барселона”да ўйнашни хоҳлаётганини очиқ-ошикор билдиради.

“Кўк-анорранглилар” аллақачон Хулиан Альварес учун 100 миллион евро таклиф қилган. “Атлетико” музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда, бироқ таклиф ҳамон ўз кучида қолмоқда. 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN Argentina