Расман: Почеттино АҚШ терма жамоаси билан шартномасини ЖЧ-2030’гача узайтирди

Sherzod Nurmatov
4 авг 2026, 14:55
АҚШ футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан битим узайтирилганини эълон қилди.

Аргентиналик мутахассиснинг Америка терма жамоаси билан янги келишуви 2030 йилгача мўлжалланган: 54 ёшли мураббий жамоани ЖЧ-2030’га тайёрлайди.

Почеттино АҚШ терма жамоасини 2024 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа КОНКАКАФ Олтин кубоги-2025 финалигача етиб борди ва ўз уйида ўтган ЖЧ-2026’да 1/8 финалга чиқиб, Бельгияга имкониятни бой берди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ussoccer.com