

Бу ҳақда "Fox News" хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, ЖЧ ташкилотчилари одатда мезбон давлатлар билан терма жамоаларни солиқ тўловларидан озод қилиш бўйича келишувлар тузадилар. Бироқ Қўшма Штатлар ҳукумати Испания миллий жамоаси ўйинчиларини АҚШ юрисдикцияси ҳудудида даромад олган жисмоний шахслар сифатида баҳолаган.
Титул учун кечган ўйинда Испания терма жамоаси қўшимча вақтда Аргентина миллий жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.



