

Италиялик ўзининг "Oltre" номли автобиографик китобида жамоа раҳбарияти аргентиналик футболчининг тақдимотига ва унга афсонавий 10-рақамли либосни топшириш маросимига уни ҳам жалб этмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
"Пауло Римга келганида, клуб воситачилар орқали менга хабар юборди. Улар ўнгинчи рақамни унга топширмоқчи эди ва "Колизей"даги расмий тақдимот пайтида либосни айнан мен топширишимни хоҳлашди. Менинг жавобим кескин бўлди: "Ақлингизни бутунлай йўқотдингизми?". агар журъатингиз етса — ўзингиз топширинг. Футболчига қарши ҳеч қандай эътирозим йўқ, у менга ҳам футболчи, ҳам инсон сифатида жуда ёқади. Лекин мен шундай жавоб бердим: "Агар шундай ниятингиз бўлса — мени аралаштирмасдан буни ўзингиз қилинг".
Mен 10-рақамли футболкани муомаладан абадий чиқариб ташламаган бўлардим, чунки бу болаларни ажойиб орзудан маҳрум қилиш билан тенг бўларди. Ҳар куни янги Тотти пайдо бўлишига умид қиламан — Римда туғилган, Римда улғайган ва "Рома"ни бутун умрга танлаган инсон. Бу либосни дунёнинг бошқа чеккасидан келадиган, қисқа муддат қолиб, кейин кетадиган кимгадир бериш эса мутлақо бошқа масала. Бу жуда муҳим ва рамзий рақам бўлиб, уни фақат "Рома"да 15 ёки 20 йил ўтказиши мумкин бўлган инсонга ишониб топшириш керак", — деди Тотти. Унинг сўзларини La Gazzetta dello Sport келтирмоқда.



