"Мен ўлим ёқасида эдим. Жон бераётган эдим". Франческо Тотти соғлиғидаги муаммолар ҳақида сўзлаб берди

20 окт 2026, 10:25
"Рома" ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Франческо Тотти бир неча йил аввал дуч келган коронавирус инфекциясининг оғир кечиши ҳақида сўзлаб берди.

Собиқ футболчининг сўзларига кўра, унинг аҳволи жуда оғир бўлган.

"Мен ўлим ёқасида эдим. Отам каби мен ҳам COVID-19 сабабли жон бераётган эдим. Мени аллақачон тез ёрдам машинасида олиб кетишмоқчи эди: сатурация 87 фоизгача тушиб кетди ва оғир бронхопневмония ривожланди. 21 кун давомида иситмам 39 даражадан тушмади ва ҳатто нафас ололмай қолдим. Кейин профессор Дзангрилло қўнғироқ қилиб, қорин билан ётиб ухлашни маслаҳат берди — бу ўпканинг очилишига ёрдам беради. Мен тузалишга муваффақ бўлдим, аммо сўнгги чегарада эдим", — дейди Тоттининг сўзларини Corriere della Sera нашри.

Тотти бутун профессионал фаолиятини "Рома"да ўтказган ва 2017 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Сентябрь ойида собиқ ҳужумчи 50 ёшни қарши олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›