Жаҳон чемпиони "Арсенал"ни тарк этишга тайёр

4 ноя 2026, 09:40
Ярим ҳимоячи Мартин Субименди қишки трансфер ойнасида "Арсенал"ни тарк этишга тайёр.

Субименди "Арсенал"даги дебют мавсуми бўлган ўтган йилнинг катта қисмида асосий таркиб футболчиси бўлган эди.

Бироқ жорий мавсумда Субименди "Арсенал" захирасида қолиб кетди ва Премьер-лигада фақат олти марта захирадан майдонга тушиш билан чекланди.

TEAMtalk маълумотларига кўра, 27 ёшли испаниялик январда таклифларга очиқ бўлиши ҳақида қарор қабул қилган ва бу аллақачон камида еттита клубнинг эътиборини тортган.

Субимендини ўз ватанига қайтаришга "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" тайёр. Шунингдек, Мартинни "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам ўз сафида кўришни истамоқда.

"Челси" ва "Ливерпуль" эса Субимендига Премьер-лигада қолиш имкониятини таклиф қилишга шай.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk