

Манбага кўра, "олчалар" 20 ёшли францияликка бўлган ҳуқуқларни қишки трансфер ойнасида сотиш ниятида эмас ва "Арсенал" бу борада ПСЖ ҳамда "Бавария" билан рақобатлашишига тўғри келади.
Бош мураббий Микель Артета юқори савияли форвард харид қилишни биринчи рақамли устувор вазифага айлантирди, чунки клуб Премьер-лига чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш ва Чемпионлар Лигасидаги ғалаба учун курашиш ниятида.
Крупи "Борнмут" сафида 2025 йилнинг февраль ойидан буён тўп тепиб келади. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Ҳужумчи 2026/27 йилги мавсум 3 та учрашувда 1 та самарали узатмани амалга оширди.
Transfermarkt ўйинчининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.



